Дилфиза Ғайбуллаева

“Йил адвокати-2023” танлови доирасида “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимояси учун” мукофоти билан Дилфиза Ғайбуллаева тақдирланди.

Ғайбуллаева Дилфуза Қамбаровна 1995 йилдан бери адвокатлик фаолияти билан шуғулланади. Ўз касбининг устаси, жамоат ишларида актив. Аёлларни хамда ахолининг кам таъминланган қисмининг бузулган хуқуқларини бепул тиклашда иштирок этади. Хуқуқий тарғиботда фаол. Бир неча маротаба махаллий телевиденияда хуқуқий мулоқотларда иштирок этган.

“Минтақавий мулоқот” ва “Advokat press” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ғолиб билан суҳбат ташкил этилди.

 

Сиз “Йил адвокати-2023” танловида ғалаба қозониб, “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимояси учун” мукофотига сазовор бўлдингиз. Сизнингча, нима учун айнан сизни ғолиб деб топишди?

Ўтган йилларни сархисоб қиладиган бўлсам, 2023 йил мен учун омадли йил келди. Чунки «Минтақавий мулоқот “ ХНТ ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси томонидан эълон қилинган “Йил Адвокати -2023” танловининг “Хотин қизлар ва болалар хуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимояси учун” йўналишида ғолиб бўлдим. Бунга эса Республикамиз худудида яшаётган хотин қизлар ва болаларнинг бузулган ҳуқуқларини суд ва бошқа хуқуқий идораларда самарали химоя қилиб, эришдим дея оламан.


Нима учун адвокат бўлишга қарор қилгансиз? Нима учун шу касб билан шуғулланасиз, сизни нима илҳомлантиради?

Биласизми, 3 синфдалигимдаёқ хуқуқшунослик касбини танлаганман. 1995 йилда Тошкент Давлат юридик институтининг хуқуқшунослик факультетини сиртқи таълим йўналишида тамомлаб, Наманган вилоят Адвокатлар Палатасига келиб, аввал иш ўрганиш учун (стажёр) сўнгра адвокат бўлганман. Бунга қадарли собиқ Янгиқўрғон район судида суд мажлиси котибаси бўлиб фаолият юритганлигим учун инсонларга кўпроқ адвокатлик фаолияти орқали кўпроқ фойдам тегишини хис қилганман. Чунки, суд мажлиси котибаси бевосита суд мажлисида иштирок этиб, адвокатлик касбини қандай касб эгаси эканлигини тушуниб етади. Хар бир химоя қилган шахсга қанчалик ёрдам бера олишингиз ёки олганингизни ҳис қилиш жуда катта бахт деб биламан. Бузулган ҳуқуқлари тикланган шахснинг кўзларида севинч ёшларини кўриб, унинг ташакурларини эшитиш янада ўз устингизда ишлаш учун Сизни илхомлантиради.


Энг кўп нима билан фахрланасиз? Юридик амалиётингиз доирасида амалга оширган ишларингиздан қайси бирини энг муҳими деб ҳисоблайсиз?

Баъзан қабулимга моддий ахоли қийин бўлган аёллар ёки эркаклар келишади. Қисиниб-қимтиниб, моддий ахволлари оғир эканлигини, шу сабабли гонорар суммасига ёрдам беришимни илтимос қилишади. Шу сабабли айрим вақтларга уларга бепул хам ёрдам бераман. Шунда ўзим қилган ишимдан икки ҳисса мағрурланаман. Айниқса бу холатни рахбаримиз томонидан ташуккур билдирилганда ўзимни еттинчи осмонда сезаман. Хар бир ишни жон дилим билан муҳим иш сифатида қарашга харакат қиламан.


Сўнгги бир неча йил ичида адвокатура соҳасининг ривожланиши ва ҳозирги ҳолатини қандай баҳолайсиз?

Мамлакатимиз рахбари Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан “Адвокат”ларни жамиятдаги ўрни учун самарали ишларни амалга оширилмоқда. Буни бош Қомусимиз “Конституция” да “Адвокатура” учун алохида боб берилганидан, адвокатларнинг эришган ютуқлари айниқса оқлов хукмлар кўпайганлигидан хам билса бўлади.


Сизнингча, бугунги кунда миллий адвокатура олдида турган асосий муаммолар нималардан иборат ва уларни ҳал қилиш йўллари қандай?

Сохада этишилаётган ютуқлардан ташқари муаммолар хам мавжуд. “Устоз шогирд” анъанасини қонуний норма билан тартибга солинса мақсадга мувофиқ бўлади. Яъни илк бор адвокатлик фаолиятини бошлаган адвокатларнинг дастлабки ишларини комиссия ташкил этган холда ўрганиш лозим деб хисоблайман. Албатта бу амалий ёрдам бериш борасида. Бундан ташқари Республикамиз худудида “Адвокатура куни” байрами бўлишини чин дилдан хохлайман. Чунки, хар бир соханинг байрам кунлари бор .


Ишингизнинг энг қийин қисми нима?

Фуқаролар бузулган хуқуқларини тиклаш учун муддатни кечиктириб, адвокатга мурожаат қилишлари шахсан мени ишимни қийинлаштиради. Агар мурожаат қонунга мос келса қийинчилик бўлмайди.


Сизнинг фаолиятингиз жамиятга қандай таъсир қилади деб ўйлайсиз?

Албатта ижобий деб бахолайман. Тармоқларда бир диний уламо адвокатларга нисбатан келтирган фикрларини барча халқимиз эшитган деб ўйлайман. Келгусида хам фуқаролар хотин қизлар ва болалар хуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимояси учун бор куч ва билимни сарфлашга харакат қиламан. Барча хамкасбларимга шарафли ва машаққатли ишларида омадлар тилаб қоламан.


Адвокат бўлишга қизиққан ўқувчиларимизга – ҳуқуқшунос талабаларга қандай маслаҳат бера оласиз?

Ёшларни сохага қамраб олиш учун “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш хам киритилди. Яъни юридик мехнат стажи талаб этилмаяпди. Хозирда мен фаолият юритаётган “DIL-AFZAL FEMIDA” бюросида Наманган Давлат Университетнинг хуқуқшунослик факультетидан икки талаба касбимга қизиққанликлари учун ўз ихтиёрлари билан амалиёт ўтамоқдалар. Уларнинг сўзамолликлари, билимга чанқоқ эканликлари, дунёқарашлари кенглиги мени таъсирлантирмоқда. Ёшлар бизнинг келажагимиз эканлигига шак шубхам йўқ. Ёшларга тилагим адвокатлик касбига қизиқишсин. Афсус қилишмайди, менимча.

Donors
USA International Narcotics & Law Enforcement Democracy, Human Rights, and Labor Department Of State EU